Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Толибон" қуролларни кимдан сотиб олишини маълум қилди
Суҳайл Шаҳиннинг сўзларига кўра, ҳаракат қурол-яроғларни Кобул маъмуриятидан сотиб олган.
Толиблар Россия ва минтақадаги бошқа мамлакатлар билан фақат сиёсий мулоқотда, қуролларни эса Афғонистон армиясидан олади. Бу ҳақда ҳаракатнинг Қатардаги сиёсий офиси вакили Суҳайл Шаҳин маълум қилди.
"Сиёсий офисимиз Россия билан ҳам, қўшни мамлакатлар билан ҳам мулоқотда. Фақат сиёсий даражада. Биз ҳарбий муносабатлар ўрнатмаганмиз", - деди Шаҳин.
У шунингдек, ҳаракатнинг қуролланиши ҳақида ҳам маълумот берди.
"Қуролларимизга келсак, Афғонистонда қурол захираларимиз бор ва Кобул маъмуриятидан – армиядан ҳам қурол сотиб оламиз. Уларнинг юз минглаб қуроллари йўқолиб қолгани ёки ўғирлангани тўғрисида хабарлар пайдо бўлганди. Ўша қуролларни биз сотиб олганмиз. Бизда қурол-яроғ кўп. Буларнинг барчасини Кобул маъмуриятидан олганмиз", - деди у.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026