Ўзбекистон | 11:51 / 10.08.2020
5661
1 дақиқада ўқилади

Давлат бюджети харажатлари 64,8 трлн сўмни ташкил этди, бюджет дефицити 6,7 трлн сўмга тенг бўлди

Давлат бюджетининг 2020 йил 6 ойлик даромадлари 58,1 трлн сўмга ёки тасдиқланган йиллик параметрга нисбатан 45,3 фоизга ижро этилди. Ҳисобот даврида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15 фоизга кўп маблағ туширилишига эришилди.

Фото: Shutterstock

Молия вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, даромадларнинг 19,7 трлн сўми (жами даромадларнинг 33,9 фоизи) бевосита солиқлар, 21,5 трлн сўми (37,0 фоиз) билвосита солиқлар, 9,6 трлн сўми (16,7 фоиз) ресурс тўловлари ва мулк солиғи ва 7,2 трлн сўми (12,4 фоиз) бошқа даромадлар ҳисобидан шакллантирилди.

Давлат бюджетининг 1-ярим йиллик харажатлари эса 64,8 трлн сўмни ёки ЯИМга нисбатан 25,4 фоизни ташкил этди.

Жами харажатлар таркибида ижтимоий соҳа харажатлари энг кўп улушга (53,4 фоиз) эга бўлиб, ушбу йўналишда фаолият юритаётган ташкилот ва муассасаларни сақлаш ҳамда соҳага тааллуқли тадбирларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 34,6 трлн сўм маблағ йўналтирилди.

2020 йил 1-ярим йиллик Давлат бюджети дефицити 6,7 трлн сўмни ташкил этди. 

Ҳисобот даврида маҳаллий бюджетларнинг даромадлар қисми 12,8 трлн сўмни, харажатлар қисми эса 20,2 трлн сўмни ташкил этди.

Мавзуга оид