Tешик далачой қайнатмасининг фойдалари:

– асабларни тинчлантириб, психологик бузилишларнинг олдини олишда қўл келади;

– стрессдан чиқишда, стресс таъсиридаги уйқу бузилишларини яхшилашда ёрдамлашиб, уйқусизликни йўқотади;

– тери ҳужайраларини тиклашга ёрдам беради, юз ва теридаги ҳуснбузарлардан қолган доғларни кетказишда ҳам қўл келади:

– танадаги микроб ва бактерияларга қарши курашиб, танада учрайдиган турли яллиғланишларнинг йўқолишини таъминлайди;

– ҳазм тизимини меъёрга солиб, иштаҳани очишда ёрдамлашади;

– қaлқонсимон без гoрмонларини меъёрга солади;

– далачой табиий оғриқ қолдирувчи вазифасини ҳам бажаради. Мушаклар оғриғини қолдиради;

– саратон ҳужайраларининг кўпайиб кетмаслигини таъминлайди;

– грипп ва шамоллашда балғам тез ажралишига ёрдам беради;

– бош оғриғини пасайтириб, иситма туширишда қўл келади.

Tешик далачой қайнатмаси қадай тайёрланади?

1 стакан қайнаган сувга икки чойқошиқ қуритилган далачой солинади. 10 дақиқадан сўнг совуқ ёки иссиқ ҳолда ичиш мумкин.

Қанча муддат истеъмол қилиб юрса бўлади?

Tешик далачой қайнатмасини 4-6 ҳафта давомида 1 кунда 1 стакан миқдорда ичиб юриш мумкин. Орада 2 ҳафта танаффус қилиб, яна ичишда давом этса бўлади.

Қуйидаги ҳолатларда тавсия этилмайди:

– ҳомиладор ва ҳомиладорликка яқин турган аёлларга;

– диққат етишмаслигидан азият чекадиган, ҳаддан ташқари ҳаракатчан бўлган, шизофренияга чалинган инсонлар, шунингдек, Aльцгеймер (хотира йўқолиши) касаллиги мавжуд инсонларга;

– депрессияга қарши дорилар, қонни суюлтирувчи, астмани даволайдиган дорилар ичаётган одамларга;

– беҳушликка олиб борадиган жарроҳлик амалиётларидан икки ҳафта олдин  чойни ичишни тўхтатиш керак.