Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда барча қисқа рақамли тезкор навбатчилик хизматлари умумий навбатчилик хизматига жамланади
Тошкент шаҳрида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасининг ягона технологик платформасини яратиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Тошкент шаҳридаги барча қисқа рақамли тезкор навбатчилик — 101, 102, 103, 104, 1050, 1055 хизматлари Ягона вазиятлар марказига жамланади ҳамда умумий 112 навбатчилик хизмати доирасида фаолияти ташкил этилади. Бунинг натижасида, фавқулодда вазиятлар хизматларининг фаолиятини мувофиқлаштиришнинг самарали механизми жорий этилади. Тошкент шаҳрида «112» Ягона диспетчерлик хизматини жорий этиш бўйича техник топшириқ ҳам ишлаб чиқилди.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг ривожлантириш вазирлиги хабар беришича, Шайхонтоҳур туманида «Хавфсиз шаҳар» сайёр лойиҳаси доирасида жами 142 та ижтимоий соҳа объекти ва аҳоли гавжум жойларда жами 898 дона интеллектуал видеокузатув тизими қурилмаси ўрнатилиб, ишга туширилди.
Шунингдек, «Хавфсиз шаҳар» тизимини жорий этиш лойиҳаси бўйича бир нечта компанияларнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари бузилишини фото-видео қайд этиш бўйича берган таклифлари ва техник ечимларидан ҳамкор компанияни танлаб олиш ишлари амалга оширилмоқда
Вазирлик президентнинг 2017 йил 29 августдаги «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида лойиҳа бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 2019—2023 йилларда «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич жорий этилишини эслатиб ўтди.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026