Ўзбекистон | 08:41 / 18.08.2020
2935
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг ягона сув баланси шакллантирилади

Ўзбекистоннинг Ягона сув балансини шакллантириш тўғрисида ҳужжат қабул қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг Ягона сув балансини шакллантириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикасининг Ягона сув балансини шакллантириш юзасидан вазифаларни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш  вазирлигига Марказий Осиё Давлатлараро мувофиқлаштирувчи сув комиссиянинг Илмий-ахборот маркази билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ягона давлат сув фонди сувларидан фойдаланувчиларнинг ҳисобот маълумотлари, жалб қилинган вазирликлар ва идораларнинг уч даражадаги: дарё ҳавзаси, сув хўжалиги минтақаси, маъмурий вилоят бўйича ҳисоботи маълумотлари асосида Ўзбекистон Республикасининг Ягона сув балансини шакллантириш Методикаси тайёрланади ва амалга оширилади.
 
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари, “Kommunal innovatsiya markazi” МЧЖ билан биргаликда Ягона давлат сув фонди сувлари сифати ва хавфсизлигини мониторинг қилиш Ягона сув баланси Ягона ахборот тизимининг замонавий инновацион ечимларни ўз ичига олган Техник топшириқни тайёрлаш ва ишлаб чиқишни, тегишли вазирлик ва идоралар билан мувофиқлаштиришни ва келгусида мамлакат сув ресурсларини бошқариш жараёнига уни татбиқ этишни таъминлайди.
 
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Гидрометеорология хизмати маркази, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, "Ўзсувтаъминот" AЖ уч ой муддатда ўз “Иш режаси”ни тайёрлаб, масъуллар белгилаб, тасдиқлайди ва қуйидагилар инобатга олинади:

сув олиш ва сув сарфини мониторинг қилиш ва ҳисобга олиш учун замонавий (шу жумладан, автоматлаштирилган) тизимларни (қурилмаларни) ўрнатиш, сув ресурсларининг сифат ва миқдорий параметрлари тўғрисида ишончли маълумотларни тақдим этиш ҳамда қатъий белгиланган лимитлар асосида сувдан самарали фойдаланиш;

Ягона ахборот тизими орқали Ўзбекистон Республикаси вилоятлари учун сув хўжалик балансларини тузиш.
 
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича статистик маълумотларни Интернет тармоғининг миллий сегмент электрон-ахборот базаси орқали йиғишни ташкил этиш мақсадида 2021 йил 1 январдан бошлаб сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларидан 2ТП-сув хўжалиги шаклидаги ҳисобот маълумотларини такомиллаштирсин, кейинчалик сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш учун умумлаштиради ва тизимлаштиради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид