10:44 / 18.08.2020
9973

«Тошкент шаҳар сув таъминоти»га янги раҳбар тайинланди

Мақсуд Аббосхонов «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖга раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда.

Мақсуд Аббосхонов 2004 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган

2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида таҳсил олган.

Меҳнат фаолиятини 2004 йилда Тошкент гидромелиорация касб-ҳунар коллежи директори ўринбосари сифатида бошлаган.

Top