Ўзбекистон | 12:40 / 19.08.2020
19753
2 дақиқада ўқилади

«Бемор билан контактдан кейин белгилар кузатилмаса, махсус дорилар қабул қилиш тавсия этилмайди» - штаб аъзоси

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева касаллик белгилари ва махсус дорилар қабул қилиш жараёни ўртасидаги боғлиқлик ҳақида айтиб ўтди.

Фото: Getty Images

«Бемор билан контактдан кейин, коронавирус инфекциясининг белгилари кузатилмаган ҳолларда махсус дорилар қабул қилиш тавсия берилмайди. Ўтказилган клиник тадқиқотларга кўра COVID-19нинг профилактикаси учун самарали профилактик воситалар мавжуд эмас. Фақатгина ҳимояланиш чора–тадбирларига риоя этиш, иммунитетни табиий йўллар билан кўтариш ва мустаҳкамлаш тавсия берилади», - деди Наргиза Нуруллаева АОКАда бўлиб ўтган брифингда.

Бундан ташқари, бошқа кўплаб саволларга жавоб берилди. Жумладан, мурожаатлардан бирида кўпчилик инсонлар таначаларга қарши таҳлил топшираётгани, бу қанчалик тўғри ва мажбурий экани сўралган.

«COVID-19 мавжуд бўлган инсонларнинг иммун тизими инфекцияга оқсил ишлаб чиқаради ва беморлар қонида ушбу оқсил вирусга ҳужум қилиши мумкин, демак антитаначалар пайдо булади. Қонда антитаначаларнинг топилиши, ҳозирги вақтда COVID-19 бор ёки йўқлигини ёки аввал мавжуд бўлганлигини кўрсатади. 

Аниқ таҳлил ўтказиш даволанишга муҳтожларни ёки инфекцияни тарқалишини олдини олиш мақсадида яккалаш зарур бўлган инсонларни аниқлаш имконини беради. 

Аҳоли орасида COVID-19 мавжуд бўлганларни ўз вақтида аниқлай олмаслик (демак ёлғон манфий натижа), ўз вақтида даво кўрсатишни кечиктириши ва атрофдагиларга инфекцияни тарқалиш хавфини ошириши мумкин», - дея жавоб берди Наргиза Нуруллаева.

COVID-19  мавжуд бўлмаганда нотўғри идентификация қилиш (ёлғон мусбат натижа) кейинчалик беҳуда тест ўтказишга, даволаниш ва инсонлар ва уларни яқинларини изоляция қилишга олиб келади.

Мавзуга оид