Ўзбекистон | 09:17 / 19.08.2020
4943
1 дақиқада ўқилади

Uzbekistan Airways Тошкент – Франкфурт йўналиши бўйича чартер рейсини амалга оширади

Uzbekistan Airways 2020 йил 21 ва 28 август кунлари Тошкент – Франкфурт - Тошкент йўналиши бўйича чартер репатриация қатновини амалга оширади.

Авиакомпания хабарига кўра, қатнов қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилиши режалаштирилган:

Тошкент – Франкфурт
Тошкентдан кетиш вақти - 05:45, Франкфуртга қўниш вақти - 09:40;

Франкфурт - Тошкент
Франкфуртдан кетиш вақти - 11:40, Тошкентга қўниш вақти - 20:55.

Тошкент – Франкфурт йўналиши бўйича чартер қатновига авиачипталарни Uzbekistan Airways Sales Марказий сотувлар офисида 2020 йил 19 август соат 9:30дан бошлаб тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаси билан сотиб олиш мумкин:

  • чет эл фуқаролари учун - паспорт;
  • Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун - паспорт ва кетиш учун асос.

Тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида авиачипталарни сотиб олишни тезлаштириш бўйича ўз хизматларини таклиф этаётган шубҳали шахслардан ёрдам сўрамаслик сўралган.

Чиптада кўрсатилган нархни Uzbekistan Airways филиалининг кассасида тўлаган пул миқдори билан солиштириш тавсия қилинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид