Жамият | 15:31 / 21.08.2020
20861
3 дақиқада ўқилади

Талаба йигит оғир дардга чалинди – ёрдам зарур

“Талабалик олтин давр” – дейилади. Лекин олдин даврнинг чиройли онлари ўрнига умрни оғир дард билан курашиб ўтказиш ҳар қандай иродали одамни ҳам чўктириб қўяди. Навбатдаги хайрия акцияси қаҳрамони ана шундай синовга дуч келган.

– Ўғлим Комилжон Тожибоев Ўзбекистон Миллий Университети 2-курс талабаси. Эндигина 20 ёшга кирган ўғлимга “Тизимли геморрагик васкулит, буйрак ва терини зарарлаши билан кечиши, иккиламчи гломерулонефрит” ташхиси қўйилган, – сўз бошлади беморнинг отаси, бўкалик Файзулла Аҳмедов.

2018 йилда шу касаллик аниқланди ва жуда шиддат билан ривожланиб кетди. Турли шифохоналарда, асосан Тошкент тиббиёт академияси клиникасида даволандик. Бу касаллик ички аъзоларни емириш билан кечаркан. Жигар, қондаги ўзгаришлардан ташқари энг оғир юк буйракка тушди ва ўғлим деярли бир йилдирки гемодиализ муолажасисиз яшолмайдиган бўлиб қолди. Буйракни алмаштириш учун Академик Воҳидов номли клиника, Нефрология марказига ва қатор хусусий шифохоналарга мурожаат қилдик.

Аммо аҳволи оғирлиги сабаб биздаги ҳеч бир шифохона бу операцияни амалга ошира олмади. Мажбурликдан Ҳиндистон ва Туркиядаги етакчи клиникалар билан боғландик ва операция ҳақида келишдик. Аммо оиламиз ўртаҳол, зарур маблағни топа олмаймиз.

Мажбурият туфайли ўғлим академик таътил олди. Шифохонада ётганида, дўстлари кўришга келганида ўғлимнинг кўзларида қувонч билан бирга кучли мунгни ҳам кўраман ва ҳеч қаерга сиғмай кетаман...

Ҳеч кимнинг боласи касал бўлмасин экан. Зарур бўлса, фарзандим учун нафақат буйрагимни, балки жонимни ҳам беришга тайёрман. Саховатли юртдошлар – илтимос, ўғлимга ёрдам беринг. Болам соғайиб кетса, бутун оиламиз билан мана шу дуогўй халқимизга хизмат қилиб ўтамиз, – дейди кўзида ёш билан ота.

 Комилжон Тожибоевга оид маълумотлар:

 Ўзкард: 8600 1309 4793 6177 (Асакабанк, ўз номида)

8600 0609 5742 4998 (Халқ банки, онаси Мастура Аҳмедова номида)

Виза: 4097 8201 2020 1287 (отаси Файзулла Аҳмедов номида)

Сбербанк: 4276300019677338 (Иван Бакланов номида)

Эркак йиғламасин. Айниқса болам деб бўзламасин. Файзулла Аҳмедов ўғлини элга қўшган чоғида шундай синовга дуч келиб турибди. Имкони борлар атаганлари билан, йўқлар дуоларида Комилжондан ёрдамларини аямасинлар.

 Аброр Зоҳидов.

Мавзуга оид