Жорий йил Андижонда ОТМларга кириш синовлари «Баркамол авлод» спорт мажмуаси ўйингоҳи ва унга яқин очиқ спорт иншоотларида ўтказилиши режалаштирилган. 25 август куни имтиҳонлар олдидан тайёргарлик машғулотлари бўлиб ўтди.


Ўйингоҳда бир сменада 4 050, бир кунда 8 100 нафар абитуриент тест синови топширишига мўлжалланган.
Вилоятдаги 4та ОТМда ўқиш истагини билдирган 106 697 нафар абитуриент рўйхатдан ўтказилиб, танлов кўрсаткичи 15,5 тани ташкил этди.


Уларнинг 63 410 нафари кундузги таълим шаклига, 43 887 нафари сиртқи таълим шаклига ҳужжат топширди.

«Мазкур стадионлар ҳудудига ва биноларга кириш-чиқиш жойларида ижтимоий масофани сақлаш, санитария-гигиеник талабларга риоя этиш, ҳамда тест синовлари жараёнини тўлиқ видеокузатувга тушириш бўйича барча зарурий ишлар амалга оширилди. Ушбу спорт мажмуасида тест синовлари 12 кунда якунланади», – дейди Давлат тест марказининг Андижон вилоятидаги вакили Низомиддин Тоштемиров.






















