Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош вазирнинг собиқ маслаҳатчиси янги лавозимга тайинланди
Комил Рашидов ТИВ Шартнома-ҳуқуқ бошқармаси бошлиғи сифатида иш бошлади.
Комил Рашидов Ташқи ишлар вазирлиги Шартнома-ҳуқуқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.
У бунга қадар бош вазирнинг маслаҳатчиси – Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти мудири лавозимида ишлаган.
Шунингдек, Комил Рашидов бундан олдин Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси сифатида ишлаб келган.
Аввалроқ, Ўзбекистон бош вазирига янги маслаҳатчи тайинлангани хабар берилганди.
Ўзбекистон Республикаси элчихонасининг Москва шаҳридаги бош консули лавозимида ишлаб келаётган Меҳриддин Хайриддинов Ўзбекистон бош вазирига маслаҳатчи бўлди.
Мавзуга оид
15:18 / 18.03.2026
Ўзбекистон ҳайит арафасида Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди
15:40 / 02.03.2026
Вадефул: “Бу можаро яқин кунларда тўхтамайди”
10:26 / 02.03.2026
ТИВ Яқин Шарқ бўйича сафарларни вақтинча кечиктиришни тавсия қилди
22:17 / 28.02.2026