Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сентябрь ойида кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандларига 426 млрд сўмлик моддий ёрдам кўрсатилади
Сентябрь ойида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож, боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандларини ва ногиронлиги бўлган болаларни қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида 426 миллиард сўмга яқин моддий ёрдам кўрсатилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида мустақилликнинг 29 йиллиги байрамига бағишланган тантанали тадбирда маълум қилди.
«Маълумки, миллий мустақиллигимизнинг бош мақсади юртимиздаги ҳар бир инсоннинг иззат-ҳурмати ва қадр-қимматини жойига қўйишдан иборатдир. Биз ана шу эзгу ишни давом эттириб, ижтимоий адолат тамойили асосида аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, камбағалликни камайтиришни давлат сиёсати даражасига кўтардик», деди президент.
Қайд этилишича, ижтимоий нафақа билан таъминланадиган аҳоли сони қарийб 1,5 баробар оширилди. Йил якунига қадар уларнинг сони ҳозирги 774 мингдан 1 миллион 200 минг нафарга етказилади.
«Ушбу тоифани қўллаб-қувватлаш ва иқтисодиётимизни тиклаш учун давлат бюджетидан ўн икки ярим триллион сўм маблағ ажратилди. Кейинги пайтда уйма-уй юриб ўрганиш орқали аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, эҳтиёжманд оилаларни аниқлашнинг ўзига хос тизими шакллантирилди.
Шу асосда, умумий ҳисобда, моддий ёрдам кўрсатиш учун 417 миллиард сўм маблағ ажратилди. Шунингдек, сентябрь ойида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож, боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандларини ва ногиронлиги бўлган болаларни қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида 426 миллиард сўмга яқин моддий ёрдам кўрсатилади.
Ўзбекистон тарихида ижтимоий соҳа бўйича бундай кенг кўламли ишлар илгари ҳеч қачон бўлмаган», деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
18:46 / 17.04.2026
Вояга етмаган гувоҳ ва жабрланувчининг қонуний вакили институти жорий этилади
18:30 / 17.04.2026
Руҳий ҳолатида бузилиш бўлган ногиронларга ижтимоий хизмат тизими такомиллаштирилади
21:24 / 17.02.2026