Қандай қилиб “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”дан ёрдам олиш мумкин?
|15:5080213 мин
“Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”дан ёрдам олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига ёки маҳаллага мурожаат қилиш керак. Тизимга киритилиш мезонлари, мурожаат қилиш тартиби ва ёрдам турлари бир-биридан фарқ қилади. Мақолада “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”дан қандай қилиб ёрдам олиш тартибини кўриб чиқамиз.
“Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари” қандай фарқ қилади?
“Темир дафтар” моддий аҳволи оғир бўлган оилаларни рўйхатга олиш, муаммоларни аниқлаш ва зарур ёрдамни тақдим этишга қаратилган тизим. “Темир дафтар” 2024 йилдаги 313-сон ҳукумат қарорибилан тартибга солинган.
“Аёллар дафтари” ёрдамга муҳтож, ишсиз ёки ўзига касб ва даромад манбаи яратиш истагидаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш учун шакллантириладиган рўйхат ҳисобланади. “Аёллар дафтари” тизими 2022 йилдаги 145-сонли низом асосида ишлайди.
“Темир дафтар”га кимлар киритилади?
“Темир дафтар” моддий ва ижтимоий аҳволи оғирлашган оилаларни аниқлаш, муаммосини баҳолаш ва манзилли ёрдам кўрсатиш учун юритилади. Ижтимоий ходим оиланинг шароитини ўрганади ва тавсиянома тайёрлайди, кейин тавсиянома “маҳалла еттилиги” томонидан кўриб чиқилади. Жараён одатда 6 босқичда ўтади:
Оилада меҳнатга лаёқатли ёки барқарор даромад топаётган аъзо йўқлиги;
Оила аъзоларидан бири оғир касаллик, ногиронлик ёки доимий парваришга муҳтожлиги;
Оила боқувчисини йўқотгани;
Ота ёки она уч ва ундан ортиқ фарзандни ёлғиз тарбиялаётгани;
Оиланинг даромади етарли эмаслиги ва уй-жой шароити оғирлиги;
Ёнғин, сув тошқини, зилзила ёки бошқа фавқулодда ҳолат оқибатида оила оғир аҳволга тушиб қолгани.
Битта талабга мос келиш етарлими?
Йўқ, битта талабга мос келишнинг ўзи етарли бўлмайди. “Темир дафтар” бўйича оила ҳолати индивидуал равишда баҳоланади: унинг даромади, оила таркиби, меҳнатга лаёқатли аъзолари, соғлиғи, уй-жой шароити, боқимандалик юки ҳамда мавжуд ижтимоий рисклар биргаликда ўрганилади. Шунинг учун “оилада ногиронлиги бўлган шахс бор” деган битта факт автоматик киритиш учун ҳам, рад қилиш учун ҳам асос эмас. Масалан, оилада ногиронлиги бўлган бола ва ягона даромад топувчи бўлиши, даромад пастлиги ҳамда уй-жойнинг яшаш учун яроқсизлиги бирга учраса, бу оиланинг ёрдамга эҳтиёжи юқорироқ деб баҳоланиши мумкин.
Мавзуга оид
Ёрдам олувчи даромади қанча бўлиши керак?
2026 йил учун минимал истеъмол харажатлари бир киши учун ойига 715 минг сўм этиб белгиланган. “Темир дафтар”даги айрим ёрдамлар, жумладан, уй-жой таъмирлашда, оила аъзоларига тўғри келадиган ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларининг икки бараваридан, яъни 1 млн 430 минг сўмдан ошмаслиги керак.
Бу “Темир дафтар”га киритилиш учун ҳамма ҳолатда ишлайдиган ягона чегара эмас. У айрим ёрдам турининг қўшимча шарти ҳисобланади. “Темир дафтар”га киритиш масаласи оиланинг умумий ижтимоий аҳволи маҳалла еттилиги томонидан ўрганилгандан кейин ҳал қилинади.
Масалан, беш кишилик оилада фақат битта киши ишлайди ва унинг ойлиги 5 млн сўм бўлса, ҳар бир аъзога тўғри келадиган даромад 1 млн сўмни ташкил этади.
Бу сумма 2026 йилдаги минимал истеъмол харажатларининг икки баравари — 1 млн 430 минг сўмдан кам. Агар оила уй-жойини таъмирлашга муҳтож бўлса ва бошқа шартлар ҳам бажарилса, бу ёрдам турига даъвогарлик қилиш имконияти бўлиши мумкин. Бироқ якуний қарор барибир оила ҳолатини ўрганиш ва “маҳалла еттилиги” хулосасига боғлиқ.
“Аёллар дафтари”га кимлар киритилади?
“Аёллар дафтари”га амалдаги тартиб бўйича 30 ёшдан ошган хотин-қизлар киритилади. Уларга бир вақтнинг ўзида фақат битта тоифа асосида ёрдам ажратилади.
Тоифа
Кимлар учун?
Қандай кўмак кўрсатилиши мумкин?
Ижтимоий ҳимояга
муҳтож ишсизлар
Ишлаш истагида бўлган, бироқ бандлиги ёки доимий даромади бўлмаган хотин-қизлар
Иш топиш, касб-ҳунарга ўқитиш, ўзини ўзи банд қилишга ёрдам
Тадбиркорлик истагидагилар
Бизнес бошламоқчи ёки мавжуд фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлганлар
Ўқитиш, бизнес-режа, кредит ва бошқа молиявий дастурларга йўналтириш
Алимент, ажрим, ҳуқуқ бузилиши, суд ёки ҳужжатлаштириш масаласида муаммоси борлар
Ҳуқуқий маслаҳат, ҳужжат тайёрлаш, судга мурожаат қилишда кўмак
30 ёшгача бўлган аёлларга қандай ёрдам берилади?
30 ёшгача бўлганлар учун алоҳида “Ёшлар дафтари” бор. Масалан, 26 ёшли ишсиз аёл “Аёллар дафтари”га эмас, маҳалладаги ёшлар етакчисига мурожаат қилиши керак.
Қаерга ва қандай мурожаат қилинади?
“Темир дафтар” учун
Фуқаро туман ёки шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига мурожаат қилади. Шунингдек, марказ ходимлари хонадонбай ўрганиш давомида ёрдамга муҳтож оилани аниқлаши мумкин. Мурожаат ўрганилгач, ижтимоий ходим зарур ёрдам тури бўйича тавсиянома тайёрлайди..
Мурожаатда муаммони аниқ ёзиш фойдали: “моддий ёрдам керак” деган умумий жумла ўрнига, масалан, “фарзандимнинг даволаниш харажатларини қоплаш”, “уй томини таъмирлаш”, “ишга жойлашиш”, “ижара тўловини қоплаш” каби эҳтиёжни кўрсатинг.
“Аёллар дафтари” учун
Маҳалладаги хотин-қизлар фаоли ёки маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат қилинади. Хотин-қизнинг ҳолати анкета-сўровнома асосида ўрганилади, у қайси тоифага киритилиши аниқланади, сўнг масала “маҳалла еттилиги” томонидан кўриб чиқилади. 145-сонли қарорга кўра, фуқаронинг доимий ёки вақтинча пропискада бўлмаслиги уни “Аёллар дафтари”га киритишни рад этиш учун мустақил асос бўла олмайди.
Паспорт ёки ID-карта, ариза, оила таркиби ва даромадга оид маълумотлар, ногиронлик ёки касаллик бўлса тиббий ҳужжатлар
Даволаниш харажатлари
Тиббий хулоса, йўлланма, даволаш ёки операция қиймати кўрсатилган ҳужжат
Уй-жойни таъмирлаш
Уй-жойга эгалик ёки фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, кадастр маълумоти, зарурат бўлса таъмир ҳолатини тасдиқловчи далиллар
Иш топиш ёки касб ўрганиш
Паспорт ёки ID-карта, бандлик ҳолати ҳақидаги маълумот, мавжуд бўлса диплом ёки касбий сертификат
“Аёллар дафтари” орқали ижара компенсацияси
Паспорт ёки ID-карта, ижара шартномаси, даромад ва оила таркибига оид маълумотлар
Ҳуқуқий ёрдам
Муаммога тегишли суд ҳужжатлари, алиментга оид материаллар, никоҳ ёки туғилганлик гувоҳномаси ва бошқа далиллар
Мурожаат неча кунда кўрилади?
Аёллар дафтари бўйича жараён одатда уч босқичда ўтади:
мурожаатчининг ҳолати ва тоифаси ўрганилади;
“маҳалла еттилиги” рўйхатни кўриб чиқади;
қарор қабул қилингач, маълумот электрон тизимга киритилади.
Барча босқичлар кетма-кетликда уч иш кунида амалга оширилади. Шунга кўра, жараён тўққиз иш кунигача давом этиши мумкин. “Темир дафтар” бўйича ижтимоий ходим ўрганиш ўтказиб, тавсиянома тайёрлайди. Тавсиянома “маҳалла еттилиги” томонидан беш кун ичида кўриб чиқилади. Шошилинч ҳолатда, масалан, ёнғин ёки жиддий тиббий вазият юзага келганда, мурожаат бир сутка ичида кўриб чиқилиши керак.
У бепул, автоматик ишлайди ва сўров юбориш учун порталда рўйхатдан ўтиш ёки авторизациядан ўтиш талаб қилинади.
Қандай ва қанча миқдорда ёрдам берилади?
Дафтарга киритилган барча фуқарога бир хил миқдорда пул берилмайди. Ёрдам муаммонинг турига, фуқаронинг тоифасига, тиббий ёки уй-жой ҳужжатларига ва тегишли дастур шартларига қараб белгиланади. Қуйидаги жадвалда қарорларда аниқ суммаси белгиланган асосий ёрдам турлари келтирилган.
Ижара ҳақининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 бараваригача; Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят
марказларида БҲМнинг 3 бараваригача
Уй-жойни таъмирлаш учун маблағ
“Аёллар дафтари” жамғармаси
Ижтимоий реестрдаги ёки оила аъзосига тўғри келадиган ўртача даромади белгиланган мезондан ошмайдиган уй-жойга муҳтож хотин-қизларга
БҲМнинг 50 бараваригача
Уй-жойни таъмирлаш
“Саховат ва кўмак” жамғармаси / 313-сон қарор доирасидаги ижтимоий ёрдам
Ижтимоий реестрга
киритилган ёки киши бошига ўртача даромади минимал истеъмол харажатларининг 2 бараваригача бўлган оилалар
БҲМнинг 50 бараваригача
Фавқулодда ҳолатдан кейинги уй-жойни тиклаш
“Саховат ва кўмак” жамғармаси / 313-сон қарор
Ёнғин, зилзила, сув тошқини, техноген ҳодиса ва бошқа фавқулодда вазиятдан зарар кўрган оилалар
БҲМнинг 150 бараваригача
Жарроҳлик амалиётисиз
даволаниш
313-сон қарордаги ижтимоий ёрдам
Тиббий хулоса ва белгиланган шартларга мос фуқаролар
БҲМнинг 50 бараваригача
Жарроҳлик амалиёти харажатлари
313-сон қарордаги ижтимоий ёрдам
Тиббий йўлланма ва тасдиқланган тиббий эҳтиёжи мавжуд фуқаролар
Давлат тиббий суғурта жамғармаси қоплайдиган базавий нархлар доирасида
Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш
“Аёллар дафтари” жамғармаси
Ижтимоий реестрга
киритилган хотин-қизлар
БҲМнинг 50 бараваригача
Жарроҳлик амалиётисиз харажатлари
“Аёллар дафтари” жамғармаси
Ижтимоий реестрга киритилган хотин-қизлар
Давлат тиббий суғурта жамғармаси белгилаган базавий нархлар доирасида
Ижара бўйича БҲМнинг икки баравари ёки уч баравари — умумий бир марталик “моддий ёрдам” эмас. Бу фақат айрим тоифадаги хотин-қизлар учун ижара компенсациясининг юқори лимити. Худди шунингдек, низомда “Аёллар дафтари”га киритилган ҳар бир аёлга 300 млн сўмгача субсидия берилади, деганда тадбиркорлик ёрдами кредит, ўқитиш, субсидиялаш ёки бошқа алоҳида дастурлар орқали берилиши назарда тутилган.
Дафтардан қачон чиқарилади?
“Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”даги оила ёки фуқаро муаммолари ҳал этилиб, зарур ёрдамларни олганидан кейин рўйхатдан чиқарилиши мумкин. Шунингдек, нотўғри маълумот тақдим этилгани аниқланса, фуқаро ўз хоҳишига кўра чиқишни сўраса, чет элга доимий яшаш учун кўчиб кетса, суд қарорига кўра озодликдан маҳрум этилса, бедарак йўқолгани суд қарорига кўра тасдиқланса, вафот этса рўйхатдан чиқарилади.
Ариза рад этилса, нима қилиш керак?
Ариза рад этилиши фуқаро белгиланган мезонларга мос келмагани, зарур маълумотлар тасдиқланмагани, мурожаат қилинган ёрдам тури учун ҳужжатлар етарли бўлмагани ёки маблағ йўқлиги сабаб бўлиши мумкин. “Аёллар дафтари”да рад қилиш асослари электрон тизимда акс эттирилади. Ариза рад этилганидан сўнг:
Рад сабабини олинг. Маҳалла, хотин-қизлар фаоли ёки “Инсон” марказидан раднинг асосини ёзма ёки электрон шаклда сўранг.
Етишмаётган ҳужжатни тўлдиринг. Агар тиббий хулоса, ижара шартномаси, даромадга оид маълумот ёки бошқа далил етишмаса, уни тақдим этиб қайта мурожаат қилинг.
Юқори турувчи органга мурожаат қилинг. ”Темир дафтар” бўйича туман ёки шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармасига мурожаат қилиш мумкин. “Аёллар дафтари” бўйича эса туман ёки шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлимига мурожаат қилинг.
Судга мурожаат қилинг. Агар фуқаро мансабдор шахснинг қарори, ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги ҳуқуқини бузган деб ҳисобласа, умумий тартибда маъмурий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолатда судга ариза нусхаси, рад жавоби, тиббий ва даромад ҳужжатлари тақдим этинг.
30 ёшгача бўлган хотин-қизлар “Ёшлар дафтари” ва ёшлар бандлиги механизмларига мурожаат қилиши мумкин.
Дафтарга кириш автоматик тўловни кафолатламайди. Ёрдам тури ва миқдори эҳтиёж ҳамда ҳужжатларга қараб белгиланади.
Дафтар рўйхатида бор-йўқлигингизни my.gov.uz орқали текширишингиз мумкин.
Агар ариза рад этилса, рад сабабини сўранг, ҳужжатларни тўлдириб, қайта мурожаат қилинг. Ноқонуний ҳолатлар кузатилганда юқорида турувчи орган ёки судга мурожаат қилинади.