Президент фармони лойиҳасида қуйидагилар қайд этилган:
ноябрда эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан бир марталик моддий ёрдам берилади;
газлашмаган ҳудудларда қишда электрнинг базавий меъёри 200 кВт·соатдан 350 кВт·соатгача оширилади;
эҳтиёжманд оилаларга суюлтирилган газнинг ҳар бир килограмми учун 3000 сўмдан, ойига 20 кг гача компенсация тўланади.
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилган:
суюлтирилган газ нархини 1 кг учун 5 000 сўм этиб белгилаш, 1 ноябрдан иситиш ва иссиқ сув учун янги тарифлар жорий этиш таклиф этилмоқда.
хусусан, 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб иситиш (иссиқлик энергияси) ва иссиқ сув тарифлари ўртача 30 фоизга индексация қилинади. Хусусан, Тошкент шаҳрида иситиш тарифлари суткасига 1 м2 учун 314,0 сўм этиб белгиланади.
Биринчи марта иссиқ сув тарифлари ҳукумат қарори билан бутун республика бўйича тасдиқланмоқда.
Лойиҳалар муҳокамаси 28 октябргача давом этади.














