Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Навоий ва Хоразм вилоятларидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ҳузурида Болани комплекс баҳолаш гуруҳлари ташкил этилмоқда.
Гуруҳлар 3-18 ёшдаги болаларнинг алоҳида таълим эҳтиёжларини аниқлайди, уларга мос таълим шакли ва зарур қўллаб-қувватлаш чораларини белгилайди ҳамда давлат таълим муассасаларига йўналтиради.
Тизим уч босқичда: 1 октябрдан — Навоий ва Урганч шаҳарларида, 1 ноябрдан — Кармана, Қизилтепа, Конимех, Янгибозор, Қўшкўпир туманлари ва Хива шаҳрида, 1 декабрдан — икки вилоятнинг қолган туман ва шаҳарларида жорий этилади.
Ҳудудларга жами 12 та комплекс баҳолаш гуруҳи хизмат кўрсатади.
Баҳолаш жараёнида махсус педагог, психолог ва маҳалладаги ижтимоий ходим боланинг таълим олиш имкониятлари, ривожланиши, мулоқоти, хулқ-атвори, оилавий ва ижтимоий муҳитини комплекс ўрганади. Жараёнда ота-она ёки қонуний вакил иштирок этади, заруратга кўра тиббиёт мутахассислари ҳам жалб қилинади.







