Гейтс ширинлик тайёрлаётганини видеога олиб, уни твиттерда эълон қилган.
Миллиардер 1 дақиқалик видеода торт тайёрлаши жараёнини ва натижада нима ҳосил бўлганини намойиш қилган. Гейтс тортининг устки қисмида Баффетнинг юзи тасвирини ҳосил қилган.
“90 ёшинг билан, Уоррен”, деб ёзув қолдирган Гейтс видеога.
Уоррен Баффет 30 августда 90 ёшини қаршилади. Айни вақтда унинг бойлиги 82,4 млрд долларга, Билл Гейтсники эса 117 млрд долларга баҳоланмоқда.
Happy 90th birthday, Warren! pic.twitter.com/8nH2EulTR4
— Bill Gates (@BillGates) August 30, 2020







