Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарадан 922 нафар ўзбекистонлик поездда Самарқандга олиб келинди
Олиб келинган барча фуқаролар автобусларда вилоятдаги карантин зоналарига етказилди.
Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Самара вилоятидан олиб келиш учун “Тошкент – Кинел –Тошкент” темир йўл рейсини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилганди.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, жорий йилнинг 31 август куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поезди 922 нафар ўзбекистонлик билан “Кинел” станциясидан Ўзбекистонга жўнаган.
Қайд этилишича, мазкур поезд 2 сентябрь куни Самарқанд шаҳрига етиб келди.
Билдирилишича, ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда вилоятдаги карантин зоналарига етказилди.
Мавзуга оид
22:03 / 16.07.2026
Жазирама сабаб поездлар тезлигига чеклов қўйилади
10:40 / 14.07.2026
Кучли иссиқ туфайли айрим поезд вагонларида салқинлик пасайиши мумкин
09:40 / 13.07.2026
Тошкент метросига яна 3 та замонавий поезд қўшилди
18:20 / 06.07.2026