Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қурилишдаги камчиликлар ҳақида хабардор қилиш бўйича янги тартиб жорий этилади
Энди назоратдаги қурилиш объекти ҳақида ёзма топшириқ олинмайди ва камчиликлари ёзма тарзда тақдим этилмайди. Камчилик топилган қурилиш қисми суратга олиниб, камчиликлари ва уни тўғрилаш ҳақидаги огоҳлантириш иловага киритилади ва буюртмачи, лойиҳа муаллифи ҳамда пудратчига жўнатилади.
Бу ҳақида Миробод тумани бош инспектори Даврон Носиров Қурилиш вазирлигида ўтказилган республика ўқув-амалий семинарида Kun.uz мухбирига маълум қилди.
Унинг айтишича, қурилиш тизимида электрон дастурнинг ишга туширилиши ишнинг янада унумли бўлишини таъминлайди. Қоғозбозлик ҳамда коррупциянинг олди олинади.
Шу мақсадда “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимидаги “Қурилишдаги назорат” қуйи тизимдан фойдаланишни ўрганиш ва ҳудудларда ушбу тизимни 2020 йил якунигача тўлиқ амалиётга татбиқ этиш мақсадида ҳафталик семинар ўтказилмоқда.

Семинарда ҳудудлардан келган инспекторлар Тошкент шаҳри ҳудудий инспекцияси инспекторлари билан биргаликда 6 кун мобайнида Тошкент шаҳридаги қурилиш объектларида тизимдан фойдаланиш амалиётини ўтказишади. Инспекция томонидан назорат ишларига 25 нафар инспектор жалб этилган.

Буюртмачилар билан ишлаш бўлими ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича мутахассислар вазирлик биносида 6 кун мобайнида тизимга рўйхатдан ўтган объектларни киритиш, буюртмачиларнинг техник назорати, лойиҳачиларнинг муаллифлик назорати ва пудратчиларнинг ички назорати, ходимларга шахсий кабинет очиш амалиётларини ўрганади. Тизимдан фойдаланиш амалиёти октябрь ойи якунига қадар ҳудудий назорат инспекцияларида татбиқ этилади.

Эслатиб ўтамиз, Қурилиш вазирлиги фаолиятига “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимини жорий этиш давлат раҳбарининг “Қурилиш соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган.
Мавзуга оид
18:58 / 22.11.2025
Тошкентда қурилиш майдонларига ҳам сув сепилмоқда
15:12 / 22.11.2025
Ўзбекистонда қурилиш бозори ҳажми 10 ойда қарийб 15 фоизга ошди
12:04 / 22.11.2025
Экологик қонунбузарликлар учун молиявий санкция фақат юридик шахсларга нисбатан қўлланади
15:38 / 21.11.2025