Бугун, 14 сентябрь куни, жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ масъулларига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Олий суд матбуот хизмати хабарига кўра, судланувчилар Қаҳрамон Отақулов (“Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ директори), Одил Кабилов (“Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ Наманган вилоят филиали директори), Хушвақт Турдиев (“Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ таъсисчиси), Мусурмон Алиқулов (“Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ ўқув ишлари бўлими директори), Анваржон Шамшиддинов (“Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ Наманган вилоят филиали иш юритувчиси), Орифжон Жўраев (“Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ Наманган вилоят филиали ғазначиси), Мавлуда Отажонова (“Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ ҳисобчиси), Раъно Нуралиева (“Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ кадрлар бўлими инспектори), Канг Нам Кю (“Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ ҳамкори), Жалол Хидиров (воситачи), Ирода Джабборова (“Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ агенти) ва Фурқат Камаловга (воситачи)га нисбатан жиноят иши жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди судьяси Т. Қосимов томонидан кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра:

  • Қ. Отақулов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “б” банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
  • О. Кабилов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
  • Х. Турдиев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб,