Мадрасаларда қабул имтиҳонларини ўтказиш кунлари белгиланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими хабар бермоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларида қабул имтиҳонлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилиши белгиланган бўлиб, қуйидаги ҳудудлардаги очиқ майдонларда ўтказилади:
“Муҳаммад Ал-Беруний” ўрта махсус ислом таълим муассасасига ҳужжат топширган абитуриентлар учун “Турон” марказий стадиони – Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри;
“Саййид Муҳйиддин Махдум” ўрта махсус ислом таълим муассасасига ҳужжат топширган абитуриентлар учун Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби асосий стадиони 1А-биносида – Андижон шаҳар, 3-кичик даҳа, Машраб кўчаси;
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасасига ҳужжат топширган абитуриентлар учун Навбаҳор-умид стадиони – Наманган шаҳри, 5-кичик туман;
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасасига ҳужжат топширган абитуриентлар учун “Насаф” футбол клуби машғулотлар майдони – Қарши шаҳар, Мустақиллик шоҳ кўчаси 5-уй;
“Мир Араб” ўрта махсус ислом таълим муассасасига ҳужжат топширган абитуриентлар учун Бухоро спорт мажмуаси стадиони – Бухоро шаҳар, Иброҳим Мўминов кўчаси 9-уй, “Дилкушо” теннис стадиони – Бухоро шаҳар, Ислом Каримов кўчаси 24-уй;
“Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасига ҳужжат топширган абитуриентлар учун Бухоро спорт мажмуаси стадиони – Бухоро шаҳар, Иброҳим Мўминов кўчаси 9-уй, “Дилкушо” теннис стадиони – Бухоро шаҳар, Ислом Каримов кўчаси 24-уй;
“Фахриддий Ар-Розий” ўрта махсус ислом таълим муассасасига ҳужжат топширган абитуриентлар учун Хоразм спорт мажмуаси – Урганч шаҳар, Байналмилал кўчаси 18-уй;
“Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасига ҳужжат топширган абитуриентлар учун “Сурхон” спорт мажмуаси захира футбол майдони – Термиз шаҳри, А.Навоий кўчаси, 43-Б уй;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жойлашган таълим муассасалари бўйича тест синовлари 2020 йил 16 сентябрь куни соат 17:00да бошланади. Абитуриентлардан тест синовлари ўтказиладиган ҳудудларга соат 15:30да паспорт ва ДТМ рухсатномаси билан келишлари талаб этилади.
“Кўкалдош” ва “Хадичаи Кубро” ўрта махсус ислом таълим муассасасига ҳужжат топширган абитуриентлар учун Тошкент шаҳар, Талабалар шаҳарчаси - Мўлжал Беруний метроси чиқиш жойи.















