Kun.uz мухбири талабалар меҳнатига оид қонунчилик ва амалиётдаги муаммолар ҳақида Тошкент давлат юридик университети Меҳнат ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов билан интервью уюштирди.
– Таълимнинг кундузги шаклида ўқиётган талаба қандай шартлар асосида ишлай олади?
– Меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш – ҳар бир шахснинг конституцион ҳуқуқидир.
Меҳнат кодексининг 77-моддасига кўра, 16 ёшга тўлган ҳар бир шахс меҳнат қилиш ҳуқуқига эга. 15 ёшдан эса ёшларни соғлиғига зиён етказмайдиган, таълим олиш жараёнини бузмайдиган енгил ишни ўқишдан бўш вақтида бажариши учун ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан бирининг ёзма розилиги билан ишга қабул қилишга йўл қўйилади.

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирининг 9-сонли буйруғи билан тасдиқланган Олий таълим тўғрисидаги низомнинг 50-бандига мувофиқ, кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар ўқишдан бўш вақтларида куннинг иккинчи ярмида олий ўқув юрти ва бошқа ташкилотларда меҳнат шартномаси тузган ҳолда ишлашлари мумкин. Куннинг иккинчи ярмида ўқийдиган талабалар ишлай олмайди, деган қоида келиб чиқмаслиги керак. Бу тоифа талабалар ҳам ўқишдан бўш вақтларида ишлашлари мумкин.
Бундан келиб чиқадики, талабалар бемалол ишлашлари мумкин. Лекин меҳнат қонунчилигига кўра, талаба фақат таълимдан бўш вақтида ишлаш ҳуқуқига эга.
– Талаба бир кунда неча соат ишлай олиши мумкин ва бу қайси норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади?
– Талаба фақат ўқишдан бўш вақтида ишлаши мумкин. Меҳнат кодексининг 115-моддасига мувофиқ, ходимнинг иш вақти ҳафтасига 40 соатдан ошмаслиги керак. Яъни 6 кунлик иш ҳафтаси жорий этилган ташкилотларда кунлик 7 соат, 5 кунлик иш ҳафтаси жорий этилганларда эса иш вақти кунлик 8 соатдан ортиқ бўлмаслиги шарт. Шунингдек, ишнинг тугаши билан кейинги куни (сменада) иш бошланиши ўртасидаги кундалик дам олиш вақтининг муддати 12 соатдан кам бўлиши мумкин эмас (МК

















