Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарадан 938 нафар ўзбекистонлик олиб келинди
Олиб келинган барча фуқаролар автобусларда Тошкент вилоятидаги карантин зоналарига етказилди.
Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Самара вилоятидан олиб келиш учун “Тошкент–Кинел–Тошкент” темир йўл рейсини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилганди.
Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, жорий йилнинг 14 сентябрь куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поезди 938 нафар фуқаро билан “Кинел” станциясидан Ўзбекистонга жўнаган.
Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур поезд кеча, 16 сентябрь куни кечқурун Тошкент Жанубий вокзалига етиб келди.
Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда Тошкент вилоятидаги карантин зоналарига етказилди.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026