Жаҳон | 17:38 / 19.09.2020
5942
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Олий судининг энг ёши катта вакили вафот этди. Унинг шарафига Оқ уйдаги мамлакат байроғи туширилди

АҚШ Олий судининг жорий таркибидаги энг ёши катта вакили Рут Бейдер Гинзбург 87 ёшида оламдан ўтди. Таниқли судья узоқ йиллардан буён саратон касаллиги билан курашиб келган. Гинзбург АҚШ Олий суди таркибида бўлган мамлакат тарихидаги иккинчи аёл эди.

Рут Бейдер Гинзбург/ Фото: AP

Маълум бўлишича, Гинзбург ўз оиласи бағрида, Вашингтондаги уйида жон берган. Учрашувлардан бирида бу ҳақда эшитган АҚШ президенти Дональд Трамп марҳум судьяни ажойиб инсон деб атади ва кейинроқ твиттердаги саҳифасида у ҳақда илиқ фикрлар билдирди. Хусусан, Гинзбург хонимни «ҳуқуқ тизимининг титани» деб атади.

Гинзбург хоним вафотидан сўнг Дональд Трампнинг буйруғи билан Оқ уйдаги мамлакат байроғи дафн маросимига қадар туширилди. АҚШда Олий суд судьялари маълум босқичга етгач, бутун умрга сайланади. Энди судья Гинзбургдан бўш қолган ўринга президент Дональд Трамп номзод кўрсатиши мумкин. Номзодни Конгресс тасдиқлаши керак бўлади.

1993 йилдан буён АҚШ Олий суди ҳайъатида ишлаб келган Рут Бейдер Гинзбург мамлакатнинг ҳуқуқ тизимида катта обрўга эга шахс ҳисобланарди. У аёллар ҳуқуқларининг ҳимоячиси сифатида танилган. Узоқ вақт Колумбия университетида ҳуқуқ фанидан дарс берган Рут Бейдер Гинзбург аёллар аборт қилишга ҳақлилигини айтгани билан ҳам танилган.

Гинзбург мамлакат президенти Дональд Трампнинг сиёсатини қўлламаган ва АҚШда президент алмашмагунга қадар ўз лавозимидан кетмаслигини айтганди.

Мавзуга оид