Жамият | 10:53 / 20.09.2020
5639
2 дақиқада ўқилади

21 сентябрдан Тошкентда анъанавий таълимга қайтилган мактаблар сони 160тага етади

Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси 2020 йил 21 сентябрда фаолиятини анъанавий тарзда бошлайдиган мактаблар рўйхатини келтирди.

Қайд этилишича, 2020 йилнинг 21 сентябрдан бошлаб Бектемир туманидаги 290, 292-сонли мактаблар, Мирзо Улуғбек туманидаги 35, 54, 112, 142, 187, 207, 225, 256, 275, 308-сонли мактаблар, Мирзо Улуғбек туманидаги ПМТИДУМ ҳамда МАФИДУМ, Шайхонтоҳур туманидаги 299-сонли мактаб, Юнусобод туманидаги 53, 72, 87, 88, 105, 150, 235, 302 ҳамда 313-сонли мактаблар ҳам ўз фаолиятини йўлга қўяди.

Маълум қилинишича, 2020 йил 21 сентябрь ҳолатига Тошкент шаҳридаги 318та умумтаълим муассасаларидан қуйидаги 160таси анъанавий тарзда фаолият кўрсатади:

  1. Бектемир туманидаги 289, 290, 292-сонли мактаб.
  2. Миробод туманидаги 31, 56, 57, 60, 65, 94, 125, 147, 154, 158, 175, 213, 214, 218, 328-сонли мактаблар.
  3. Мирзо Улуғбек туманидаги 18, 27, 35, 49, 50, 54, 64, 112, 121, 142, 187, 207, 208, 209, 210, 221, 225, 256, 223, 241, 275, 308-сонли мактаблар, ФФИДУМ, ПМТИДУМ, МАФИДУМ.
  4. Олмазор туманидаги 1, 11, 15, 16, 24, 29, 36, 46, 159, 165, 185, 224, 233, 234, 242, 243, 249, 261, 298, 326-сонли мактаблар ҳамда 106-мактаб-интернат.
  5. Сергели туманидаги 2, 55, 33, 266, 267, 269, 303-сонли мактаблар.
  6. Учтепа туманидаги 14, 38, 44, 81, 106, 107, 193, 194-сонли мактаблар.
  7. Чилонзор туманидаги 66, 90, 168, 184, 195а, 200, 202, 217, 280-сонли мактаблар.
  8. Шайхонтоҳур туманидаги 10, 19, 37, 39, 41, 34а, 82, 84, 85, 92, 113, 132, 136, 157, 180а, 169, 186, 254, 299, 314, 316, 320, 324-сонли мактаблар.
  9. Юнусобод туманидаги 5, 9, 12, 17, 21, 43, 51, 53, 58, 63, 70, 72, 80, 87, 88, 96, 98, 105, 150, 235, 246, 250, 257, 259, 260, 271, 272, 273, 288, 302, 313, 327-сонли мактаблар ҳамда ТФИДУМ.
  10. Яккасарой туманидаги 25, 26, 48, 89, 118, 144, 172, 321-сонли мактаблар.
  11. Яшнобод туманидаги 30, 69, 151, 161, 166, 212, 227, 244-сонли мактаблар.

Тошкент шаҳридаги бошқа умумий ўрта таълим мактаблари санитар ва тиббий тайёргарлиги ҳолатидан келиб чиқиб, ўз фаолиятини анъанавий тарзда бошлагунга қадар онлайн тарзда, яъни «Онлайн-мактаб» лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали дарс машғулотларини амалга оширади.

«Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор ота-оналардан мазкур жараёнга масъулият билан ёндашишларини, анъанавий шаклда фаолиятини бошлаётган мактаблар жамоасидан санитария қоидаларига қатъий риоя қилиш, фарзандларимиз ва яқинларимиз саломатлигини сақлашларини сўраб қоламиз», дейилади бошқарма хабарида.

Мавзуга оид