Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сноуден АҚШ ҳукуматига 5 млн доллар тўлашга рози бўлганлиги тўғрисидаги хабарни рад этди
АҚШ ҳукумати Сноуденнинг “Шахсий ҳужжат” (Permanent Record) деб номланган китоби сотувидан тушган барча даромад Америкага тегишли деб ҳисобламоқда.
АҚШ махсус хизматларининг собиқ ходими Эдвард Сноуден АҚШ ҳукуматига 5 млн доллар тўлашга рози бўлганлиги тўғрисида CNN телекомпанияси тарқатган хабарни рад этди.
"СNN бу маълумотни мутлақо нотўғри берган. Мен бунга рози бўлмаганман. Мен мамлакат ташқарисида эканман, цензура тўғрисидаги қарор ижро кучига эга бўлмайди, менда ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳеч қачон бунча пул бўлмаган", - деб ёзди Сноуден ўзининг Twitter саҳифасида.
Душанба куни CNN Эдвард Сноуден китоби сотилиши ва оммавий чиқишларидан олган 5 млн доллардан кўпроқ маблағни АҚШ ҳукуматига тўлаб беришга рози бўлгани тўғрисида хабар қилганди.
Телекомпаниянинг таъкидлашича, АҚШ ҳукумати Сноуденнинг “Шахсий ҳужжат” (Permanent Record) деб номланган китоби сотувидан тушган барча даромад Америкага тегишли деб ҳисобламоқда. Адлия вазирлиги Сноуденни “махфий ахборотни ошкор қилмаслик” мажбуриятини бузганликда айблаган ва унинг устидан судга арз қилган.
Таъкидланишича, Сноуден ўз китоби сотилишидан 4,2 млн доллар ҳамда 56 марта пуллик чиқиш қилганидан 1,03 млн доллар даромад олган.
Мавзуга оид
18:13 / 02.12.2022
Эдвард Сноуден қасамёд қилди ва Россия паспортини олди
21:55 / 26.09.2022
Путин Сноуденга Россия фуқаролигини берди
18:27 / 18.10.2021
Telegram Сноуденнинг танқидидан сўнг унинг номига очилган канал сохта эканини билдирувчи белги қўйди
12:09 / 02.11.2020