Президентнинг “Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини ҳар бир фуқаронинг ҳаётига киритишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 февралга қадар:

а) аҳолини кунлик юриш ва югуришга тарғиб қилиш мақсадида “Янги нафас” платформасини яратади ва унинг ишлаш тартибини тасдиқлайди. 

Бунда, бир кунда камида ўн минг, бир ой давомида уч юз минг, бир йил давомида 3,6 млн қадам юрган шахсга барча давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида 50 фоиз имтиёз берилишини ҳамда спорт иншоотларидан фойдаланиш учун абонемент тақдим этилишини назарда тутади;

б) Адлия вазирлиги “Янги нафас” платформасини давлат хизматлари кўрсатиш тизими билан интеграция қилинишини таъминлайди.

Белгиланишича, меҳнат жамоалари аъзоларининг “Янги нафас” платформасидан фойдаланиш самарадорлиги натижаларига қараб вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат бошқарув органлари раҳбарларининг ишига Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг хулосасига асосан баҳо берилади.