Карантин қоидалари бузилганлиги учун автомобилни жарима майдонида ушлаб туриш қонунийлаштирилиши мумкин
ИИВ томонидан карантин қоидалари бузилганлиги учун транспорт воситаларини жарима майдонларида ушлаб туришни қонунийлаштириш бўйича таклиф киритилди.
2020 йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистон Либерал демократик партиясининг сиёсий фракцияси йиғилишида Қонунчилик палатасига Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев ўз саҳифасида маълум қилишича, Кодекснинг 291-моддасида қайси турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун транспорт воситасини ушлаб туриш мумкинлиги белгиланган бўлиб, ушбу моддада ички ишлар органлари томонидан эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш ҳуқуқбузарлиги учун (МЖтК 54-моддаси) транспорт воситасини ушлаб туриш назарда тутилмаган.
Депутатнинг айтишича, муҳокамага қўйилган қонун лойиҳасида Кодекснинг 291-моддасига тегишли ўзгартиш киритиш мўлжалланган. Яъни, эндиликда ушбу Кодекснинг 54-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этиб ҳаракатланаётган ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини вақтинча ушлаб туриш мақсадида ички ишлар органлари томонидан жарима майдонига жойлаштиришни қонунийлаштириш таклиф этилмоқда.
Эслатиб ўтиш жоиз, карантин даврида минглаб транспорт воситалари карантин қоидалари бузилганлиги учун жарима майдонларида ушлаб турилган ва ушбу ҳолат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга зид эканлиги туфайли жамоатчиликнинг кескин норозилигига сабаб бўлган эди.
Мавзуга оид
17:34 / 04.09.2024
Ўндан ортиқ давлатнинг полиция олий ўқув юртлари раҳбарлари Тошкентда йиғилди – фото
11:40 / 23.08.2024
Жиззахда соқол қўйган 22 ёшли фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди
13:30 / 20.08.2024
Тошкент пропискаси ҳақидаги қонун бекор қилинади
12:01 / 23.07.2024