Жамият | 18:43 / 24.09.2020
4183
2 дақиқада ўқилади

Хусусий боғча ходимлари Covid-19’га тестни хусусий лабораторияларда топшириши мумкин – Нурмат Отабеков

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков хусусий боғча ходимининг қаерда Covid-19’га тест топшириши мумкинлиги ҳақидаги саволига жавоб қайтарди.

«Ҳозирги кунда барча туман СЭОМлари тест тизимлар билан етарли миқдорда таъминланган. Тест топшириш учун асос бўладиган кўрсатмани шифокор белгилайди. Беморлар, беморлар билан мулоқотда бўлганлар ва эпидемик кўрсатмага асосан тест топшираётганлар бепул асосда текширилиши мумкин. Хусусий боғча ходимлари шартнома асосида хусусий лабораторияларда текширувдан ўтишлари мумкин», деди Отабеков.

Брифингда Россиядан чартер рейс орқали келаётган фуқаролар неча кунлик карантинга олиниши ва қайси карантин ҳудудига жойлаштирилиши ҳақида ҳам маълумот берилди.

«Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбир дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 17 сентябрдаги йиғилишининг 47-сонли баёнига кўра, қизил ҳудуддан келган фуқароларда сўнгги 72 соат ичида ПЗР натижаси бўлиши шарт, агар бўлмаса, ёки коронавирус аломатлари бўлса, Ўзбекистонга келганидан сўнг ўтказиш пункти (аэропорт, вокзал, ёки бошқа) ҳудудда ўз ҳисобидан намуна (суртма) топширади. Қизил ҳудуддан келган фуқароларни уй карантинига олиш мақсадида рўйхат тўлиқ шакллантирилади ва ИИВ, Миллий гвардия, СЭОМ ва ССБларига етказилади», деди Нурмат Отабеков.

Мавзуга оид