Алоҳида солиқ ва божхона имтиёзлари бекор бўлмоқда

2020 йил 1 октябрдан кучга кирадиган «Алоҳида солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш тўғрисида»ги 6011-сонли президент фармонига кўра, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган юридик шахслардан сотиб олинадиган ишлар (хизматлар) учун ҚҚС бўйича берилган имтиёзлар, Ўзбекистон Республикасида доимий муассасалар орқали фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар — норезидентлар томонидан амалга ошириладиган ишлар (хизматлар)га татбиқ этилмайди.

Шунингдек, тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда ташкил этилган корхоналарга қайси солиқлар бўйича имтиёзлар қўлланиши Солиқ кодекси билан белгиланмоқда.

Кичик тадбиркорлик субъектларига солиқларни фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи берилган муддат тугайди

Ўз фаолиятини тўхтатган ва (ёки) товарлар (хизматлар) реализациясидан тушуми жорий йилнинг биринчи чорагидаги ўртача ойлик миқдорига нисбатан 50 фоиздан кўпроққа камайган микрофирма, кичик корхона ва якка тартибдаги тадбиркорларга солиқ органларини хабардор қилган ҳолда солиқларни фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи тақдим этилган муддат тугамоқда.

Асос: «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармони.

Якка тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқнинг ойлик энг кам суммасини БҲМнинг 50 фоизига қадар камайтириш тўхтатилади

Шунингдек:

  • ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш давом эттирилади;
  • солиқ органлари вақтинча қийинчиликларни бошдан кечираётган хўжалик юритувчи субъектларга мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича пенялар ҳисоблашни давом эттиради, шунингдек, солиқ қарзини мажбурий ундириш чораларини кўришни бошлайди.

Асос: «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент