Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ташқи савдо юкларининг божхона назорати остидаги ташувлари соддалаштирилади
Мамлакатнинг транспорт логистика салоҳиятини кенгайтириш, транзит жозибадорлигини ошириш ҳамда ташқи савдо юкларининг божхона назорати остидаги ташувларини соддалаштириш, шунингдек ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш мақсад қилинган.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташилаётган ташқи савдо юкларининг божхона назорати остидаги ташувларини соддалаштириш, шунингдек ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Божхона назорати остида автомобиль йўллари орқали ташилаётган товарларнинг божхона ҳамроҳлигидаги кузатувини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланади.
Божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориладиган товарлар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви жўнатувчи ҳамда манзил божхона постларида, шунингдек қабул қилиш-топшириш пунктларида устувор тартибда амалга оширилиши таъминланади.
Белгиланишича, 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб:
божхона тўловлари тўланиши таъминланганда, тирик ҳайвонлар божхона назорати остида ташилаётган транспорт воситалари божхона ҳамроҳлигидаги кузатувдан озод этилади;
қўл юки сифатида божхона назорати остида ташилаётган чет эл товарининг божхона ҳамроҳлигидаги кузатуви, божхона чегараси орқали амалда олиб ўтаётган шахснинг жавобгарлиги остида, тасдиқланаётган низом талабларига мувофиқ, ушбу шахсга тегишли ёки у томонидан ижарага олинган (ёлланган) ёхуд бошқа транспорт воситасида амалга оширилишига истисно тариқасида рухсат этилади;
Давлат божхона қўмитаси томонидан божхона расмийлаштируви жараёнида тақдим этилган божхона тўловлари тўланиши таъминланган суммаси қабул қилинмаганда, божхона пости ходими томонидан шу вақтнинг ўзида Ягона давлат интерактив хизматлари портали орқали рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда, ваколатли шахсни хабардор қилиш механизми жорий этилади.
Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 майдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташилаётган товарларни божхона томонидан назорат қилишни кучайтириш тўғрисида” 239-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.
Мавзуга оид
11:00 / 08.03.2025
“Ходимларнинг аралашганлиги ҳолати аниқланмади” – “Яллама” постидан юзлаб автомобилларнинг ғайриқонуний олиб ўтилишида божхоначилар иштироки ҳақида
11:23 / 25.02.2025
Халқаро автобус қатновларида йўловчи маълумоти божхона постига олдиндан етказилади
20:25 / 24.02.2025
Божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиниши мумкин
09:31 / 21.02.2025