Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада иш берувчилар ходимларнинг учдан бир қисмини масофадан туриб ишлашга ўтказади
Россия пойтахти Москвада 5 октябрдан бошлаб масофадан туриб ишлашга ўтиш мажбурий бўлади. Бу ҳақда шаҳар мэри Сергей Собяниннинг блогида хабар қилинди.
Собяниннинг тегишли фармонига биноан, иш берувчилар камида 30 фоиз ходимларни масофадан туриб ишлашга ўтказишлари шарт.
Шунингдек, 65 ёшдан ошган ва сурункали касалликларга чалинганларнинг ҳаммасини масофадан ишлашга ўтказиш зарур. «Иш жойида мавжудлиги ташкилот фаолияти учун жуда муҳим бўлганлар»га истисно қилиниши мумкин.
Масофадан туриб ишлашга ўтиш талаби мудофаа корхоналари, «Росатом», «Роскосмос» корхоналари ва ушбу корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватловчи «электрон техник саноат» компанияларига тааллуқли эмас.
Мавзуга оид
08:51 / 19.06.2026
Москва яқинидаги НҚЗга ҳужумдан сўнг “нефт ёмғири” кузатилди
15:18 / 15.06.2026
Кучли ёғингарчилик туфайли Россия ҳудудларини сув босди – фотолар
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026