Жаҳон | 00:55 / 08.10.2020
10071
1 дақиқада ўқилади

Жорж Флойднинг ўлимида айбланаётган бош гумонланувчи гаров пули эвазига озодликка чиқарилди

АҚШда қора танли Жорж Флойднинг ўлимида айбланаётган собиқ полициячи Дерек Шовин 1 млн доллар гаров пули эвазига турмадан озодликка чиқарилди. 

Дерек Шовин (чапда) Фото: ABACAPRESS.COM/REUTERS

Айнан Шовин 25 май куни Флойдни ҳибсга олиш вақтида унинг бўйнини тиззаси билан босиб турган. Кейинчалик ушбу ҳолат Флойднинг ўлимига олиб келган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинган.

Флойдни қўлга олиш вақтида иштирок этган яна бир собиқ полициячи Ту Тао июнда 750 минг доллар гаров пули эвазига озодликка чиққанди.

46 ёшли Жорж Флойднинг ҳибсга олиниши ҳанузгача охиригача аниқланмаган ҳолатларда унинг ўлими билан якунланган. Версиялардан бирига кўра, Шовин Флойднинг бўйнини тиззаси билан босиб, керагидан ортиқча куч ишлатган. Айнан шу сабабли Флойд нафас ололмаган ва асфиксиядан (кислород етишмаслиги) жон берган. Яна бир тахминга кўра, Флойд катта миқдордаги гиёҳванд модда таъсирида бўлган ва унинг бўғилишига айнан шу омил олиб келган.

Флойднинг ўлими АҚШнинг кўплаб шаҳарларида #BlackLivesMatter (Қора танлилар ҳаёти муҳим) шиори остида катта кўламли норозиликларга ва тартибсизликларга олиб келган.

Мавзуга оид