Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон август ойида 31,7 тонна олтин сотди
Халқаро олтин кенгаши маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг август ойидаги олтин экспорти 31,7 тоннани ташкил этган. Бу ҳақида Reuters агентлиги ёзмоқда.
Aввалроқ Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон шу йил январь–август ойларида 5,8 миллиард долларлик олтин сотгани, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли 1,5 баробарга кўплигини маълум қилганди.
2020 йилнинг 8 ойида жами экспорт ҳажмининг 50 фоизини айнан олтин ташкил этган.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон олтин экспортини оширди. Олтин экспорти 2015 йилда 823,9 миллион доллардан, 2016 йилда 738,2 миллион доллардан, 2017 йилда 1,6 миллиард доллардан, 2018 йилда 2,91 миллиард доллардан ва 2019 йилда 4,9 миллиард доллардан ортиқроқ бўлган.
Мавзуга оид
18:28 / 14.01.2026
НКМК 2025 йилда 98 тонна олтин ишлаб чиқарди
13:10 / 08.01.2026
Ноябр ойида Ўзбекистон энг кўп олтин сотиб олган уч давлатдан бири бўлди
17:42 / 05.01.2026
Марказий банк олтин қуймаларини қайтариб сотиб олиш нархларини эълон қила бошлади
19:31 / 30.12.2025