Тадбирда ЖИБ Тошкент шаҳар суди, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Мажбурий ижро бюроси вакиллари мазкур жиноят ишлари доирасидаги жабрланувчиларга етказилган моддий зарарни ундириш муддати ва тартиби бўйича тушунтириш бериб, саволларга жавоб қайтарди.

ЖИБ Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари Акбарали Турабовнинг маълум қилишича, ЖИБ Яккасарой туман суди ҳукми билан «Korean аnd Migrations xususiy bandlik agentligi» МЧЖ мансабдор шахсларининг жиноий ҳаракатлари оқибатида 2 297 нафар фуқарога етказилган 19 млрд 616 млн сўм моддий зарарларни ундириш белгиланган. Ундирув ИИВ депозит рақамига топширилган жами 7 млрд 831 млн сўм пул маблағлари ва 573 млн сўмлик хатланган мол-мулкларга қаратилган. Ушбу ҳукм 7 октябрь куни қонуний кучга кирган ва 8 октябь куни ижрога қаратилган.

Шунингдек, «Profelite IMP xususiy bandlik agentligi» фуқароларни Жанубий Кореяга ишга юбориш алдови билан пул маблағларини ўзлаштиргани ҳолати юзасидан ушбу жамият аъзоларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши Сергели туман суди томонидан кўриб чиқилиб, 14 сентябрь куни суд ҳукми чиқарилган. Суд томонидан 263 нафар жабрланувчига жами 10 млрд 512 млн сўм моддий зарар ундириш белгиланган. Тергов органи депозит ҳисоб рақамида турган 422 млн сўм ва Жонузоқовнинг турмуш ўртоғи томонидан тўланган 9 млн 400 минг сўм пул ва 90 млн сўмга баҳоланган бир дона автотранспорт воситаси ундирувни таъминлаш учун хатланган.
«Profelite IMP» иши бўйича суд ҳукми 24 сентябрь куни қонуний кучга кирган бўлиб, бу кунда ижрога қаратилган. Шу билан бирга, ушбу агентлик бўйича алоҳида жиноят иши юритувига олинган Жонузоқов номидаги


















