9 ой учун тўлов балансининг жорий операциялар ҳисоби дефицити 663 млн долларни ташкил қилди - Марказий банк
Марказий банк томонидан 2020 йилнинг 9 ойи якуни бўйича тўлов баланси жорий операциялари ҳисобининг дастлабки кўрсаткичлари бўйича шарҳ эълон қилинди.
Қайд этилишича, 2020 йилнинг 9 ойи учун тўлов балансининг жорий операциялар ҳисоби дефицити 2019 йилнинг 9 ойига нисбатан 63 фоизга камайиб, 663 млн долларни ташкил қилди.
«Ушбу ҳолат импорт ҳажмининг экспорт ҳажмига нисбатан юқори суръатларда қисқариши, халқаро пул ўтказмаларининг деярли ўтган йил даражасида сақланиб қолиши ва олтин нархининг жаҳон бозорида ўсиши каби омиллар билан изоҳланади», - дейилади шарҳда.
Жаҳон бозорларида энергия ресурслари нархининг тушиши, шунингдек коронавирус пандемияси ортидан жаҳон иқтисодиёти ўсиш суръатларининг секинлашиши товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмига ўз таъсирини кўрсатиб, 2019 йилнинг 9 ойига (12,9 млрд доллар) нисбатан 1,1 млрд долларга қисқариб, 11,8 млрд долларга тенг бўлди.
Товарлар ва хизматлар импорти ўтган йилнинг мос даврига (19,5 млрд доллар) нисбатан 3,4 млрд долларга қисқариб, 16,1 млрд долларни ташкил этди.
Савдо балансининг манфий сальдоси 2019 йил 9 ойига нисбатан 35 фоизга яхшиланиб, 4,3 млрд долларга тенг бўлди.
Мавзуга оид
11:56 / 11.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти Марказий банклари кенгаши ташкил этилади
18:34 / 08.11.2024
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
23:10 / 07.11.2024
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 43 млрд доллардан ошди
11:23 / 01.11.2024