Тошкент аэропортида хориждан келган фуқаролардан сотиш учун iPhone'ларни йиғиб олаётган шахс ушланди
Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати сўнгги кунларда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари ҳақида маълумот берди.
Тошкент халқаро аэропорти автотураргоҳи ҳудудида умумий қиймати 161,3 миллион сўмлик 14 дона қимматбаҳо уяли телефонларни кейинчалик қайта сотиш мақсадида хорижий рейс билан учиб келган фуқаролардан йиғиб олаётган фуқаро Б.А. ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Тезкор тадбир «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан ўтказилди.
Яширилган заргарлик буюмлари «яшил» йўлакдан ўтолмади
Тошкент халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан учиб келган икки нафар фуқаро Ф.Ш. ва Х.М. ларнинг қўл юклари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, юклар орасида жисмоний шахслар учун божхона тўловларисиз олиб ўтиш меъёридан ортиқ бўлган ва божхона назоратидан яширилган, кумушдан ясалган оғирлиги 1240 грамм бўлган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
113 миллион сўмлик тиббий буюмлар ва вирус блокаторларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда дори-дармон воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказди.
Тезкор тадбир давомида, фуқаро С.Б. бошқарувидаги «Кобальт» русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу автомашинада умумий қиймати 113 миллион сўмлик, сифати кафолатланмаган тиббиёт воситалари ва вирусга қарши блокаторлар борлиги аниқланди.
«Volvo»даги телевизор режаси иш бермади
Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда товар-моддий бойликларининг яширин айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказди.
Тадбир давомида фуқаро Б.Х. бошқарувидаги «Volvo» русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, унинг юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари ва махсус идентификацион белгили маркировкалари бўлмаган, умумий қиймати 63,5 миллион сўмлик 37 дона телевизор борлиги аниқланди.
Юқоридаги ҳолатлар бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
17:56 / 06.11.2024
Тезкор қидирув тадбирлари тизимининг техник воситалари бождан озод қилинди
12:37 / 05.11.2024
Сирдарёда буви ва невара қарийб 7 кг тилла тақинчоқни чегарадан яширинча олиб киришга уринди
15:30 / 23.10.2024
9 ойда божхонада қанча қурол ва ўқ-дори ушлаб қолингани айтилди
18:08 / 01.10.2024