Жаҳон | 18:27 / 24.10.2020
13469
1 дақиқада ўқилади

Боку Тоғли Қорабоғда Арманистон жанговар самолёти уриб туширилганлигини маълум қилди 

23 октябрь куни Вашингтонда АҚШ давлат департаменти раҳбари Майкл Помпео Арманистон ва Озарбойжон ташқи ишлар вазирлари билан Тоғли Қорабоғдаги вазият бўйича алоҳида музокаралар ўтказди.

Фото: donpress.com

Озарбойжон мудофаа вазирлиги Тоғли Қорабоғда Арманистон ҳарбий-ҳаво кучларининг жанговар самолёти йўқ қилинганлиги тўғрисида хабар қилди.

 "24 октябрь куни фронтнинг Губадлин йўналишида Озарбойжон ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари томонидан Арманистон ҳарбий-ҳаво кучларининг жанговар самолёти уриб туширилди", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Тоғли Қорабоғ можаросида томонлар бир-бирини айблашни давом эттирмоқда. Озарбойжон мудофаа вазирлиги Арманистон ҳудудидан ракеталар учирилиши ҳақида хабар берган. Ереван эса бу маълумотларни рад этган.

23 октябрь куни Вашингтонда АҚШ давлат департаменти раҳбари Майкл Помпео Арманистон ва Озарбойжон ташқи ишлар вазирлари Зоҳраб Мнацаканян ва Жайхун Байрамов билан Тоғли Қорабоғдаги вазият бўйича алоҳида музокаралар ўтказди.

Мавзуга оид