Forbes нашрининг хабар беришича, коронавирус пандемиясидан кучли азият чеккан ҳашамат буюмлари бозорининг ўтган ҳафтадан бери тикланиши аломатлари пайдо бўлди. Бунинг ортида LVMH акциялари 15 октябрдан 22 октябргача 6 фоизга қимматлади.
Йил бошида Арно бир неча марта дунёнинг энг бой одамига айланганди. Бироқ пандемия бошлангандан кейин франциялик тадбиркор етакчи позицияларни йўқотган.
Арно айни вақтда Forbes’нинг миллиардерлар рўйхатида 2-ўринни эгалламоқда. Рейтингда етакчи ўринни 188 млрд доллар билан Amazon асосчиси Жефф Безос, 3-ўринни эса Microsoft асосчиси Билл Гейтс 117 млрд доллар билан эгалламоқда.















