Бартомеу истеъфога чиқди
«Барселона» президенти Жозеп Бартомеу лавозимини тарк этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилди.
2014 йилдан бери Каталония клуби президенти сифатида ишлаб келган Бартомеу ўзининг директорлар кенгаши билан истеъфога чиқди.
Тегишли қарор «Барса» раҳбарларининг 27 октябрдаги учрашувидан сўнг қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 26 октябрь кунги матбуот анжуманида Бартомеу истеъфога чиқмаслигини айтганди.
Бартомеу истеъфодан сўнг нега аввалроқ ишдан бўшамагани сабабларини айтиб ўтди.
«Ўзим ва директорлар кенгашининг истеъфосини қабул қиламан. Бу – умумий ечим.
Чемпионлар Лигасида «Бавария»га (2:8) учралган мағлубиятдан сўнг энг осон қарор истеъфога чиқиш бўларди.
Мағлубиятдан сўнг дарҳол клубнинг барқарор келажагини кафолатлайдиган қарорлар қабул қилиниши керак эди. Буни пандемия даврида қилиш керак эди ва биз клубни маҳорати кам менежерлар қўлига топшира олмадик.
Мураббийни ким таклиф қилади? Футболчилар билан ким шартнома имзолайди? Мессининг қолишини ким таъминлаган бўларди. Маошларни ким оптималлаштиради? Булар директорлар кенгашининг вазифалари эди.
Кейинги сайлов санасини белгилаб қўйдик. Аввалроқ истеъфога чиққанимизда, жамоа инқирозга учраши мумкин эди. Сайловлар март ойига белгиланганини ҳисобга олиб, бизда истеъфога чиқишга асос йўқ эди. Босим туфайли қочишни истамадик».
Мавзуга оид
13:34 / 11.11.2024
«Барса» ўйинида можароли қарор, Шомуродов яна мураббийсиз қолди. Кун ўйинлари
12:28 / 07.11.2024
«Вилла» ўйинида аҳмоқона пеналти, «Барса» истаганча гол урмоқда. Кун ўйинлари
12:26 / 04.11.2024
«Барса»ни тўхтатиб бўлмаяпти, «МЮ» ўзига келмоқда. Кун ўйинлари
12:52 / 27.10.2024