Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ биноси сотувга қўйилади
Президент Шавкат Мирзиёев 27 октябрь куни “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзоланди.
Фармонга кўра, давлат объектларини “ноль” харид қийматида сотиш амалиёти бекор қилинади ҳамда давлат мулкини сотишда инвестиция ҳамда ижтимоий мажбуриятлар асосида “1 сўм” бошланғич қийматда оммавий савдоларга чиқарилади.
Давлат унитар корхоналари хўжалик жамиятларига ўзгартирилган ҳолда уларнинг давлат акция пакети (улуши) сотилади.
Шунингдек, давлат активларини сотиб олувчилар тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти асосида амалга ошириши мумкин.
Фармоннинг 5-иловаси билан хусусий секторга сотиладиган давлат кўчмас мулки объектлари рўйхати тасдиқланган.
Давлат активларини бошқариш агентлиги расмий сайтига жойланган маълумотга кўра, мазкур рўйхатда Тошкент шаҳрининг Сайилгоҳ кўчасида жойлашган, Давлат хавфсизлик хизматининг 20 219 кв.м. майдонга эга собиқ марказий биноси ҳам киритилган.
Мавзуга оид
10:57 / 12.06.2026
Тошкентда 34 килограммдан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди
08:18 / 04.06.2026
1,5 гектар ерни «сотиш» баҳонасида 750 минг доллар сўраган шахс ушланди
08:20 / 03.06.2026
ДХХ тезкор тадбири: Trackerʼдан 8,9 кг гашиш топилди
15:25 / 29.05.2026