Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби 2020-2021 ўқув йили учун қуйидаги магистратура мутахассисликлари бўйича тўлов-контракт асосида кундузги ва сиртқи таълим шаклларига қабул давом этаётганини маълум қилади:
· «Бизнесни бошқариш (Master of Business Administration – MBA)». Ўқиш муддати 2 йил.
· «Лойиҳа бошқаруви (Project Management)». Ўқиш муддати 1 йил.
Магистратурага кириш истагини билдирган номзодлар веб-сайт орқали Олий мактаб директори номига қуйидаги ҳужжатларнинг нусхаларини илова қилган ҳолда мурожаат қилади:
– давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектлари биринчи раҳбарларининг имзоси қўйилган тавсия хати;
– олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси;
– 4х6 ўлчамдаги рангли фотосурат;
– 086-у шаклидаги тиббий маълумотнома;
– паспорт (имтиҳон вақтида асл нусхаси тақдим этилади);
– инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи белгиланган намунадаги ҳужжат (агар мавжуд бўлса).
Магистратурага кириш имтиҳонларидан (суҳбат ва тестдан) муваффақиятли ўтган номзодлар юқорида кўрсатилган ҳужжатларнинг аслини ёки уларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаларини Олий мактабга тақдим этади.
Номзодларга қўйиладиган талаблар: олий маълумотга ва олий таълим муассасасини тамомлагандан кейин камида уч йил иш стажига эга, 45 ёшгача (ўқитишнинг фақат кундузги шаклига) бўлган номзодлар суҳбат ва тест синовлари натижалари бўйича очиқ танлов асосида қабул қилинади.
Магистратурага кириш учун ҳужжат топшириш 2020 йил 6 ноябргача давом этади














