Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илҳом Маҳкамовга транспорт вазири вазифасини бажариш юклатилди
Илҳом Маҳкамовга Ўзбекистон транспорт вазири вазифасини бажариш юклатилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” телеграм каналида хабар берилди.
Қайд этилишича, ҳукуматнинг 2020 йил 30 октябрь кунги 670-сон қарори билан Илҳом Рустамович Маҳкамовга Ўзбекистон транспорт вазири вазифасини бажариш юклатилган.
Илҳом Маҳкамов транспорт вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон транспорт вазири лавозими жорий йилнинг август ойидан бери бўш турганди.
Жорий йилнинг 5 август куни президентнинг тегишли фармони имзоланган. Унда Элёр Ғаниев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилгани айтилган.
Элёр Ғаниев 2020 йилнинг февралида Очилбой Раматов ўрнига Транспорт вазири бўлганди.
Мавзуга оид
11:55 / 04.06.2026
Чипта етишмовчилиги ва вагонлардаги санитар ҳолат – транспорт вазири темирйўлдаги муаммолар ҳақида
18:26 / 03.06.2026
Йил охиригача Бухоро-Урганч-Хива йўналишида замонавий электропоездлар қатнови йўлга қўйилади – транспорт вазири
14:21 / 05.05.2026
Тошкент учун янги аэропорт қурилгач, ҳозирги аэропорт ёпилади
21:22 / 18.04.2026