11:37 / 31.10.2020
11785

Навоий вилоятида икки ака-ука ис газидан заҳарланиб вафот этди

Навоий вилоятида ис газидан заҳарланиш ҳолати содир бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар қилди.

2020 йил 30 октябрь куни соат 09:00ларда Навоий вилояти, Навбаҳор тумани, Пахтакор маҳалласида яшаган икки нафар вояга етмаган ака-ука (2004 йилда туғилган, коллеж талабалари) уйининг ётоқхонасига ўрнатилган газ печидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этишган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

“Ҳурматли фуқаролар! Бундай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз”, - дейилади маҳкама маълумотида.

Top