Кўп қаватли уйларда яшашдан зерикдингизми? Ўзига хос архитектураси билан ажралиб турувчи “Limonaria Village” турар жой мажмуаси бу борада сизнинг энг оқилона танловингиз бўлолади. Бунёдкор кўчаси, Локомотив истироҳат боғига яқин ҳудудда 52 та hi-tech услубидаги эксклюзив коттеж уйлар ўз эгаларини кутмоқда. Коттежлар шаҳарчасида жаҳон стандартига жавоб берувчи ёруғ, кенг ва замонавий дизайнга эга уйларни харид қилишингиз мумкин. Хўш, ушбу хонадонларда қандай қулайликлар мужассам?

Қулайликлари

Жами 52 та коттежлардан иборат шаҳарчада, болалар майдончаси, футбол стадиони жойлашган. Бундан ташқари, мажмуада турли маиший хизмат кўрсатувчи шохобчалар, жумладан, спорт тренажор заллари, гўзаллик салонлари, озиқ-овқат дўконлари ҳам жойлашган. Хуллас, шаҳарчадан ташқарига чиқмасдан энг зарурий юмушларни бажариб олишингиз мумкин. Бу эса бугунги тиғиз замоннинг энг катта талаби – вақтни тежашга имкон беради.

Коттежлар

Ҳар бир коттеж hi-tech услубида қурилган бўлиб, одатий ва биз ҳар куни кўзимиз тушадиган, ҳатто инсонни зериктирадиган кўринишдаги хонадонлардан тубдан фарқ қилади. Битта Limonaria коттежи умумий 307 м2 майдонни эгаллаган бўлиб, 2  та қават ва битта ерости майдонига эга.

Ерости қавати кенг холл, тренажор зали, дам олиш ҳудуди, маҳсулот ва буюмлар сақланадиган омбор, кинозалдан иборат.

Биринчи қаватда эса яна бир холл, ошхона, меҳмонхона, ётоқхона, 2та ваннахона ва ҳожатхона бор.