Янги хонадон танлаётганда унинг замонавийлиги ва қулайлигига алоҳида эътибор қаратилади. Huvaydo турар жой мажмуасини таклиф этамиз. Бу масканда сиз ва оилангиз учун барча қулайликлар яратилган. Сизда фойдали таклиф ва қулай шартлар билан бирга, таъмирланган, замонавий хонадон эгаси бўлиш имконияти бор. Хонадонларни қулай ва фойдали шартлар билан харид қилишингиз мумкин. Ҳар бир янги хонадонга ерости автотураргоҳидан жой совға қилинади!

Бу ерда сиз муҳташам ва бетакрор уйда яшайсиз. Турар жой мажмуасида умумий олтита уй бунёд этилган бўлиб, улардан бештаси олти қаватли. Маскан марказида бунёд этилган Huvaydo Tower эса етти қаватдан иборат. Мазкур бино мажмуанинг кўрки бўлиб, сизни ичкарида оддий йўлак ўрнига 31 метрли улкан, маҳобатли атриум қарши олади. 640 квадрат метрга эга етти қаватли, айлана ички интерьерда ўзгача фазовий муҳит ҳукмрон. Шовқинсиз, ойнаванд «Kone» лифтлари эса сизда гўё меҳмонхонада яшаётгандек ҳиссиёт уйғотади.

Huvaydo турар жой мажмуаси тўлиқ қуриб битказилган. Хонадонлар ва уларнинг кадастр ҳужжатлари ҳам тайёр. Сизни 133 м² гача майдонга эга, тайёр, ёруғ ва кенг хонадонлар кутмоқда.

Барча хонадонлар сифатли таъмирланган. Унда сантехника ва ошхона мебеллари ўрнатилган. Панорама деразалардан эса уйингизга табиий ёруғлик тушади. Хонадонларни лойиҳалашда ноодатий ечимлардан фойдаланилган бўлиб, унда замонавий услуб сезилиб туради.

Мазкур маскан бир вақтнинг ўзида анъанавий қадриятларни ҳамда сўнгги замонавий технологияларни ўзида акс эттиради. Турар жой мажмуаси қуйидаги тавсифларга эга:

  • Умумий майдон 20634 м²;
  • Турар жой уйлари жойлашган майдон 3997 м²;
  • Кўкаламзор ҳудуд 6900 м²;
  • Автотураргоҳ жойлари сони 173 та;
  • Спорт ва болалар майдончаси;
  • Фаввора;
  • Туну кун қўриқлаш хизмати.