Давлат раҳбарининг “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эълон қилинган ва у «Касбга йўналтириш тизими»ни жорий этишни ҳам назарда тутади. Тизим доирасида 7-синф ўқувчилари учун ҳар ойда бир марта «Касблар оламига саёҳат» мавзусида махсус курслар олиб бориш, 8-синф ўқувчилари учун ҳар чоракда камида бир маротаба «Менинг келажакдаги касбим» мавзусида семинар-тренинглар олиб бориш ҳамда ўқувчиларни келажакда эгалламоқчи бўлган касбларга йўналтириш, 9-синф ўқувчиларининг касбий мойиллиги бўйича ўтказилган психологик-педагогик диагностик методика натижалари асосида келгусида аниқ ишчи касблар бўйича касб-ҳунар мактабларида таълим олиши мумкин бўлган ўқувчилар ўртасида касбга йўналтириш ишларини олиб бориш вазифаси топширилган.

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва педагогик-психологик Республика ташхис маркази томонидан мактабларнинг 7-синфидан бошлаб қизиқиш ҳамда қобилиятларини аниқлаш мақсадида замонавий психодиагностик услубларни ўтказиш ва уларни ҳисоботини юритувчи “Касбим келажагим” номли ягона онлайн платформа – profnavigator.uz яратилди. Ушбу платформа асосида 7-синфдан бошлаб ўқувчиларнинг ўз қизиқиш ва қобилиятларини аниқлашга имконни беради.

Бу платформадаги “Тестлар” рукни орқали ўқувчилар ўзларининг қайси касбга мойилликлари ва лаёқатлари аниқланади, “Касблар олами” рукни орқали касблар тўғрисида расм, матн (профессиограмма, инфографика) кўринишида маълумот ва ахборотлар бериб борилади. “Касбни эгаллаш” рукнида касбни қаерда ўрганиш бўйича республикамиздаги академик лицейлар, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар ва олий таълим муассасалари тўғрисидаги рўйхат ҳудудлар кесимида шакллантирилган.

Ҳозирги кунда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги профессионал таълим муассасалари тўғрисида тўлиқ маълумотлар бериш бўйича ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Шу билан бир қаторда “Муваффақиятли инсонлар” рукнида “Муваффақиятли инсонлар тажрибаси” ҳамда “Мувоффақиятга эришган ўқувчилар” орқали ҳаётда ўз ўрни ва мавқеига эришган инсонлар ҳаёт йўли тўғрисида видеороликлар берилган. “Психологик маслаҳат” рукнида эса мутахассислар томонидан ўқувчиларни касб танлашда физиологик ҳолатларни эътиборга олиш зарурлиги тўғрисидаги тавсиялар ва маслаҳатлар