Инвесторлар таклифларига биноан, 750 млн АҚШ доллари миқдоридаги суверен халқаро облигациялар 2 траншда – 10 йиллик муддат билан АҚШ долларида ва 3 йиллик муддат билан ўзбек сўмида чиқарилади.
Молия вазирлиги хабарига кўра, Лондон фонд биржасида жойлаштириш бўйича бошланғич ставкалар мос равишда 4,25 фоиз атрофида ва 15,25 фоиз атрофида белгиланган.
«Лондон вақти билан соат 09:00 да буюртмалар китоби очиқ деб эълон қилинди. Кун давомидаги буюртмалар китобининг ҳажми ва инвесторларнинг таклифларидан ҳамда молия бозорларидаги ҳолатдан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси суверен халқаро облигацияларининг ҳар икки транши бўйича купон ставкаларини белгилаш жараёни бугун (19 ноябрь куни) якунланиши кутилмоқда», – дейилади хабарда.
Қайд этилишича, халқаро облигацияларнинг миллий валютада чиқарилиши валюта хатарларини камайтиришга хизмат қилиш билан бирга келажакда ички молия бозорига, жумладан давлат ғазначилик облигациялари бозорига халқаро инвесторларни жалб қилиш учун замин яратади
17-18 ноябрь кунлари роуд-шоу тадбирлари бўлиб ўтган. Унда АҚШ, Буюк Британия, Дания, Австралия ва Бирлашган Араб Амирликлари каби мамлакатлардан 90га яқин халқаро инвестор иштирокида аудиоконференция (Global Investor Call) ўтказилган; 15га яқин йирик халқаро инвесторлар билан яккама-якка форматда виртуал учрашувлар ташкил этилган.
Молия вазирлиги евробонд жойлаштириш шартлари бўйича «Сiti», «JP Morgan», «Societe Generale», «VTB Capital» ва «Gazprombank» каби молиявий консультантлар – андеррайтерлар билан ҳамкорликда иш олиб борган.
Июнь ойида молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқов ҳукумат миллий валютада 500 миллион доллар эквивалентидаги еврооблигациялар чиқаришни режалаштираётганини







