Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабарига кўра, Алижон Абдуллаев Бош прокуратура Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлади.

А. Абдуллаев 1953 йилда Фарғона вилоятида туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1977 йилда собиқ иттифоқ Давлат хавфсизлиги қўмитаси олий курсларини тамомлаган. 

А. Абдуллаев тайинловга қадар Давлат хавфсизлик хизматининг масъул лавозимларида ишлаган.