Жамият | 10:42 / 30.11.2020
11717
2 дақиқада ўқилади

Янгийўлда газ портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

2020 йилнинг 30 ноябр куни соат 7:42да Тошкент вилояти Янгийўл тумани Истиқлол кўчаси, Қирариқ МФЙда жойлашган 80-уйда газ-ҳаво аралашмаси чақнаши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.

Бирламчи маълумотларга кўра, чақнаш натижасида уйнинг бир қисми қулаб тушган ва хонадон соҳиблари вайроналар остида қолган. Турар жойнинг зарар етган қисмидан 1984 йилда туғилган И.С., 1987 йилда туғилган И.Н., 2006 йилда туғилган И.Р. ва 2009 йилда туғилган И.С. олиб чиқилиб, тиббиёт муассасасига юборилган.

Чақнаш оқибатида 1984 йилда туғилган И.С., 2006 йилда туғилган И.Р. вафот этган бўлиб, 1987 йилда туғилган И.Н. ва 2009 йилда туғилган И.С. турли даражада тан жароҳатлари олган.

Бирламчи маълумотларга кўра, чақнашнинг асосий сабаби сифатида табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши тахмин қилинмоқда.

Воқеа жойида Тошкент вилояти ҳокимлиги, вилоят ИИБ, ФВБ, ССБ ва тегишли идораларнинг куч ва воситалари жалб қилинган бўлиб, фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги газ ва иситиш мосламаларидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилишни сўраган.

Фавқулодда вазият рўй бериши сабаблари бўйича маълумот тақдим этиб борилади, дейилади маълумотда.

Мавзуга оид