Харидлар учун мўлжалланган ушбу мажмуанинг замонавий ва шинам муҳити уни бутун Ўзбекистон аҳли учун жозибадор нуқтага айлантиради.

Улкан савдо мажмуаси Тошкент вилоятидан пойтахтга киришда, «Арк Булоқ» божхона пости яқинида жойлашган. Бу ерда 3000дан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этилмоқда.

Пухта ўйланган замонавий инфратузилмаси ҳам тадбиркор, ҳам харидорлар учун қулай имкониятлар эшигини очади.

Биргина қурилиш моллари йўналиши учун 6,5 гектар (65 000 кв.м.) майдон ажратилган ва ундаги дўконлар сони 750 тани ташкил этиши белгиланган.

Дўконлар турли ўлчам ва шаклда бўлиб, ўзида қурилиш, электро ва маиший техника, технология, интерьер ҳамда декор йўналишидаги молларнинг кенг ассортиментини мужассам этади.

Озиқ-овқат йўналишига 4 гектар (40 000 кв.м.) майдон ажратилиши режалаштирилган ва бу мажмуадаги дўконлар сони 550 тани ташкил этади. Унда барча бренд-у, маҳсулотлар мужассам бўлиб, юқори сифат ва ҳамёнбоп нархлар – бош мезон вазифасини ўтайди.

Бугуннинг долзарб масаласи – тирбандлик муаммоси ҳам эътибордан четда қолмаган.

Хусусан, автотураргоҳ учун марказнинг олд томонидан анчагина кенг – 2,5 гектар (25 000 кв.м.) майдон ажратилган. Паркингнинг олд тарафи 2000 дан зиёд ва орқа тарафи 3000 дан зиёд енгил ва юк автомобиллар сиғими учун мўлжалланган.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида инновацион қулайликлар ҳам жорий қилинган. Шу ўринда, халқаро ва маҳаллий логистика, шунингдек, етказиб бериш хизматлари тадбиркор ва ишбилармонлар учун қўшимча имконият бўлиб хизмат қилади.

Халқаро логистика сервиси эса ҳам вақтингиз, ҳам нақдингизни тежаб, ортиқча югур-югурлардан халос этади.